All for Joomla All for Webmasters

Простата бези аденомаси секин ривожланадиган касаллик бўлгани учун кўпинча эркаклар простата безидаги ўзгаришлардан вақтида бохабар бўлишмайди, касалликнинг илк белгиларига ҳам бепарво қарашади.
Биринчи босқичда касаллик қовуқ, юқори пешоб йўллари ҳамда буйракнинг захира имкониятлари ҳисобига бир неча йил жиддий белги бермайди, шу боис бемор ҳолати барқарор туюлиши мумкин. Кундузлари ҳожатга кўп қатнамаса-да, пешоб миқдори одатдагидан камроқ бўлиб, бироз кутгандан кейин чиқади. Кечаси икки ёки ундан кўпроқ уйғониб, ҳожатга қатнайдиган бўлиб қолади. Кўпинча беморлар бундай ҳолатни ёш ўтишига ёки уйқусизликка йўйиб, адашадилар. Биринчи босқич 1-2 йилдан 10-12 йилгача давом этиши мумкин.
Иккинчи босқичда касаллик белгилари яққол намоён бўла бошлайди. Пешоб бирданига эмас, тўхтаб-тўхтаб, томчилаб чиқади. Бу босқич қовуқ, юқори пешоб йўллари ва буйрак фаолиятининг бузилиши билан тавсифланади. Қовуқда пешоб йиғилиб, унинг миқдори 100-200 мл, баъзида эса 300-500 мл.гача етиши мумкин. Касаллик зўрайганини пешоб пуфаги шиллиқ қавати яллиғланишидан, пешоб чиқиши оғриқ билан кечишидан билса бўлади. Кучли совқотиш, шамоллаш, қаттиқ ҳолдан тойиш, руҳий стресс кузатилади.
Агар ўз вақтида даво чоралари қўлланилса, касаллик биринчи босқичдан иккинчисига ўтмайди. Простата аденомаси ўз вақтида мажмуавий ва узлуксиз даволанишни талаб қилади.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее