Одатда, ўғил фарзандни дунёга келтириш эҳтимоли қизли бўлишга қараганда кўпроқ (тахминан 51 дан 49 гача). Бироқ, баъзи ҳолларда бу нисбат қизлар фойдасига ўзгаради. Northwestern университети тадқиқотчилари 700 мингдан зиёд аёлларнинг тиббий маълумотларини таҳлил қилишди, деб хабар беради The Daily Mail.

Олимлар ҳомиладорлик пайтида нонушта қилишни истамайдиган аёлларда ўғил кўриш имконияти 45 фоиз эканини аниқлашди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу қондаги глюкоза миқдори қизларга қараганда ўғил болаларга кўпроқ таъсир қилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Буни қарангки, зилзилалар, сув тошқинлар ва урушлар каби офатлар пайтида ҳам қизларга қараганда ўғил болалар камроқ туғилар экан.
Дарвоқе, боланинг жинси асосий оқсил — Jmjd1a ферменти билан белгиланади. У ДНКни ўзгартириб, эркак жинсига мансуб ҳомила ривожланишига туртки беради.

Квинсленд университети олимлари ва уларнинг япон ҳамкасблари томонидан олиб борилган тадқиқотда ҳам бу ўз исботини топган.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее