Ҳилба (шамбала ёки пажитник) ўсимлиги уруғидан тайёрланган аралашмалар кўпинча таомларга зиравор сифатида қўшилади. Бироқ, бу жуда кучли афродизиак вазифасини бажаришини жуда кам одам билади, деб ёзади The Daily Mail. Интегратив клиник ва молекуляр тиббиёт маркази ходимлари ушбу ўсимликнинг дориворлик жиҳатидан ғайриоддий хусусиятига эътибор қаратишди.
Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳилба эркакларнинг жинсий фаоллигини камида тўртдан бирига оширишга қодир. Бу кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотда исботланди. Тадқиқотчилар 25 ёшдан 52 ёшгача бўлган соғлом эркаклар гуруҳини тўплашди. Уларга олти ҳафта давомида кунига икки марта ушбу ўсимликнинг экстрактини қабул қилиш таклиф этилди.
Шу билан бирга, олимлар тадқиқот иштирокчиларининг жинсий истаги даражасини уч ва олти ҳафтада давомида ҳар қандай ўзгаришларни акс эттирадиган махсус рейтинг тизими ёрдамида кузатишди. Шундай қилиб, олти ҳафта мобайнида уларнинг кўрсаткичлари ўртача 16,1 дан 20,6 гача кўтарилди. Яъни 28 фоизга ўсиш кузатилди. Шу билан бир вақтда плацебо препаратини қабул қилган назорат гуруҳи кўрсаткичлар пасайишини намоён этди.
Бунинг сири ҳилба уруғида ётади. Ушбу уруғ таркибида сапонин (сувда кўпикланадиган органик моддалар) деб номланган бирикмалар мавжуд. Улар жинсий гормонлар, шу жумладан, тестостерон ишлаб чиқаришни рағбатлантиради деб ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз: ҳилба, шунингдек, пажитник ва шамбала сифатида ҳам танилган, дуккаклилар оиласига киради, бир йиллик ўсимлик бўлиб, унинг баландлиги 60 сантиметрга етади. Майда сариқ гуллар билан гуллайди, улардан учбурчак шаклидаги мева шохчалари ҳосил бўлади. Ҳар бир шохчада ширин таъмга эга 20 тагача уруғ мавжуд бўлади. Қовурилганидан кейин уруғлар таъм жиҳатида куйган шакарга ўхшайди.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее