Гарвард университети соғлиқни сақлаш мактабининг тадқиқотчилари фарзандли бўлишни истаган одамларга кўпроқ балиқ истеъмол қилишни маслаҳат беришади. Чунки йил давомида ҳар ҳафта кўп миқдорда денгиз маҳсулотларини истеъмол қилганлар орасида ҳомила пайдо бўлиши кўрсаткичи юқори. Бундан ташқари, олимлар денгиз маҳсулотлари жинсий фаолликка таъсир қилишини ҳам аниқлашди, деб хабар беради UPI.com.
Тадқиқотда 500 жуфтлик иштирок этди. Бир йил давомида улар кузатилди. Барча жуфтликлар фарзанд кўришни режалаштиришган эди. Иштирокчилардан овқатланиш рационидаги денгиз махсулотлари миқдорини қайд этиш ва жинсий фаоллигига оид кундалик тутиш сўралди. Тадқиқотчилар денгиз маҳсулотларини ҳафтада икки мартадан кўпроқ истеъмол қилганлар, денгиз маҳсулотларини камроқ истеъмол қилганларга қараганда, ўртача 22 фоиз кўпроқ жинсий алоқа қилишганини аниқлашди.
Тадқиқот охирига келиб, ҳафтасига икки мартадан кўпроқ денгиз маҳсулотларини истеъмол қилган эр-хотинларнинг 92 фоизи фарзанди дунёга келишини кутишган ва денгиз маҳсулотларини шунчалик кўп истеъмол қилмаганларнинг атиги 79 фоизи. Мутахассисларнинг таъкидлашича, натижаларни фақат юқори жинсий фаоллик билан изоҳлаш мумкин эмас. Денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш сперма, эмбрионлар ёки овуляция сифатига таъсир қилиши мумкин.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее