Россиялик олимлар ўтказган тадқиқотда Россия ва Белорусдан 18-35 ёшдаги 1700 нафар эркак иштирок этди. Маълум бўлишича, кучли жинс вакилларининг ярмида фарзандли бўлиш билан боғлиқ функциялари бузилган, бундай эркаклар ҳатто ўзларининг юқоридаги муаммоларини билишмайди.

Кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 12 фоиз эркаклар организми уруғ ҳужайраларини етарли даражада ишлаб чиқармайди, кучли жинс вакилларида мавжуд уруғ ҳужайраларининг 36 фоизи ҳаракатчан эмас, 8 фоизида эякуляция ҳажми камайган ва 2 фоизида эса умуман йўқ. Бундай нохуш статистика шуни кўрсатадики, бугунги кунда эркаклар турмуш тарзига жуда кам эътибор беришади.

Олимларнинг сўзларига кўра, организм юқори сифатли уруғ материали ишлаб чиқаришига спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш, чекиш, нотўғри овқатланиш ва жисмоний жиҳатдан кам ҳаракат қилиш каби зарарли одатлар зиён етказмоқда. Шунинг учун, агар эркак эртами-кечми соғлом наслга эга бўлишни истаса, у ҳозирданоқ ўз саломатлигини яхшилаш бўйича ҳаракатини бошлаши керак.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее