С ВИТАМИНИ ЭРКАКЛАР УЧУН ЗАРУР
- by Андролог
Техас университети олимлари ўтказган тадқиқот натижасига кўра, кунига 200 миллиграммдан кам бўлмаган С витамини истеъмол қилувчи эркакларда бунга амал қилмайдиганларга нисбатан уруғ ҳужайралар сифати ва сперматозоидлар ҳаракатчанлиги ҳам юқори бўлар экан.
Маълумки, С витамини (аскорбин кислотаси) ширин булғор қалампири, кўкатлар, карам, помидор, исмалоқ, яшил нўхат, мевалар (олма, апельсин, мандарин, лимон), реза мевалар – қора қорағат (смородина), наъматак таркибида кўп миқдорда мавжуд.
Ушбу тадқиқотда уруғ ҳужайралари сифати ёмон бўлган кашандалар гуруҳи овқатланиш рационига С витаминидан иборат маҳсулотлар қўшилиб, натижаси таҳлил этилганда, сперматозоидлар сифати яхшилангани кузатилди.