Америкалик психологлар бир қатор тадқиқотлар ўтказиб, ўзини-ўзи суратга олишни хуш кўрувчилар кўпинча жинсий соҳада муаммоларга дучор бўлишади, деган хулосага келишди.

Агар олимларнинг статистик маълумотларига ишонадиган бўлсак, селфи тушишни яхши кўрадиган эркакларнинг 60 фоизида шахсий ҳаётида, шунингдек, жинсий ҳаётида ҳам муаммолар мавжуд. Селфига ишқибоз аёлларнинг 82 фоизи ёки умуман эркаклар билан алоқаси йўқ ёки эркаклар эътибори етишмаслигини ҳис этишмайди.

Психологлар ижтимоий тармоқлардаги 200 мингга яқин шахсий саҳифаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида шундай хулосага келишди.
Аммо ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги танишлари билан табиат, мушук ва итларнинг фотосуратларини бўлишишни афзал кўрганлар шахсий ҳаётларидан тўлиқ мамнун. Шунингдек, бундай кишилар руҳий ва муносабатлар етишмаслигини бошдан кечирмайди.

Олимлар ўз фарзандларининг расмларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришни ёқтирадиган одамлар жинсий алоқани соғликни сақлашнинг бир усули деб билишини аниқлашди.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее