All for Joomla All for Webmasters

Жинсий хаёт инсон умрини энг асосий булимидир. Кейинги йилларда бир катор илмий амалий изланишлар шуни курсатадики хаёт сифатига таъсир килувчи омиллар ичида жинсий хаётдаги муаммолар ахоли орасида кенг таркалиб бораётганлиги ва инсон рухиятига катта таъсир курсатишини тасдиклади.Эркаклар жинсий ожизлиги (мижоз сустлиги) хозирги кунда тиббиёт тилида эректил дисфункция деб аталади. Эректил дисфункция тушунчаси жинсий фаолликни кониктириш кобилиятининг сустлигидир.
Эректил бузилиш ҳар қандай ёшда кузатилиши мумкин, лекин катта ёшдаги эркакларда купрок учраши кузатилмокда. Касалликнинг учраши ёш катталашиши билан ошиб бориб, 40 ёшдан 70 ёшгача бўлган эркакларда 52 % ни ташкил қилади. Агар 40 ёшда ҳар хил даражада намоён бўлган жинсий бузилишларни 40 % эркаклар бошдан кечирса, унда 70 ёшда улар сони 67 % га етади.
Эректил дисфункция кўп омилли ҳолат ҳисобланади. Эрекциянинг бузилишини, одатда, сурункали касалликлар, биринчи навбатда юрак кон томир касалликлари, атеросклероз, артериал гипертония, кандли диабет, семизлик, депрессия ва неврозга ўхшаш касалликлар билан боғлайдилар. Эректил бузилиш кўпинча ташқи муҳитнинг ёмон омиллари – радиация, электромагнит нурланиш таъсирида пайдо бўлади. Эректил дисфункциянинг сабаблари қон томирлар, эндокрин, асаб тизимининг сурункали касалликлари, чаноқ ёки орқа мия шикастланиши бўлиши мумкин. Эректил функция чаноқ аъзоларидаги радикал операциялар оқибатида ҳам йўқолиши мумкин.
Эректил бузилиш пайдо бўлиши xавфининг асосий омиллари ёш, чекиш, ортиқча тана вазни, кам харакатлик бўлади. Чекувчилар орасида эректил дисфункция, чекмайдиган эркакларга қараганда 15 – 20 % кўпроқ учрайди.
Жинсий фаолиятни пасайтирувчи хусусиятга эга бўлган 200 дан ортиқ дори препаратлари маълум. Буларга юрак-кон томир тизимига таъсир килувчи препаратлар, қон босимини туширувчи дорилар, ошкозон – ичак касалликларига таъсир килувчи дорилар, психотерапевтик дорилар, ўсмага қарши ишлатиладиган дори воситалари, замбуругларга карши препаратлар, аллергияга карши препаратлар киради. Юкорида келтирилган дори воситаларини узок муддат давомида ичиб юриш жинсий фаолиятни сусайишига олиб келади.
Эректил бузилишларнинг психоген, органик ва аралаш турлари фарқ қилинади.
Психоген эректил дисфункцияга эрекция механизмининг марказдан босилиши сабаб бўлади. Эрекциянинг психоген бузилишига олиб келувчи асосий ҳолат депрессия, иктисодий ривожланиш давридаги турли хил стресслар, оила ва ишдаги муаммолар ва ваҳима неврозларидир.
Органик эректил дисфункция васкулоген (кон томир касаалликлари), нейроген ва гормонал турларга бўлинади.
Юкоридаги фикрларни инобатга олган холда шуни хулоса килиш мумкинки: эркаклар хаётининг сифати уларнинг жинсий фаоллигига чамбарчас богликдир. Жинсий фаоллик пасайишига турли хил омиллар таъсири борлиги, бундай беморларни факатгина мутахасислар ёрдамида тугри ташхислаш ва даволаш тавсия этилади.
Ходжабаев Бунед Пулатович, уролог-андролог. Интернет материалларидан фойдаланган ҳолда тайёрлади.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее