All for Joomla All for Webmasters

Эркаклар жинсий гармони – андрогенлар, жумладан, тестостерон ишлаб чикарилиши 30 ёшдан кейин секин аста камайиб боради.Тестостерон секрецияси ўғил болаларда қон зардобидаги микдори жинсий ривожланиш даврида кўтарилади. Қон зардобидаги энг юқори миқдори 25-30 ёшларга тўғри келади. Қондаги умумий тестостероннинг миқдори 30-40 ёшли эркакларда йилига 0,7-1,0 фоизга, эркин тестостерононни миқдори эса йилига 1,2-1,4 фоизга камайиб боради. Тестостерон хакида гап кетганда эркаклар учун бу гормоннинг ахамияти жуда катта. Тестостерон гормони бир хил манбаларда “супергормон” баъзи бир манбаларда эса “гормонлар қироли” деб хам аталади.Тестостерон гормони эркакларда уруғ ишлаб чикаришни, эркаклик куч қувватини, жинсий аъзоларнинг шаклланишини, иккиламчи жинсий белгилар ривожланишини назорат килишда катнашади. Ундан ташқари бу гормон суяклар ва организмдаги хамма тўқималарнинг ўсишини кучайтиради, бу эса тана оғирлигини, мушаклар кучи ва хажмини кўпайтириб, суяклар шаклланиши ва ўсишини тезлаштиради, қон зардобидаги оқсилларни хам ишлаб чиқариш вазифасини бажаради.
Андроген етишмаслиги холатлари организмда тестостерон камчилиги билан боғликлиги тушунтирилади. Эркакларда ёшга боғлик андроген етишмаслиги манбаларда хар хил атамалар билан аталади: “Андропауза” , “Эркаклар климакси”, “Эркаклар менопаузаси”. Лекин бу терминлар хозирги кунда кенг қўлланилмайди.
Организмда тестостерон танқислиги хар хил кўринишда кечади. Ёшга боғлик андроген етишмовчилиги эса фақатгина гормонлардаги ўзгаришлар билан бирга кечмайди. Шу билан бирга хар хил аъзолар ва тўқималарда структур-функционал ўзгаришлар бўлиши мумкин. Шу сабабли бундай беморлар хар хил мутахассисларда даволанишади. Кўпгина беморларда қон зардобидаги тестостерон миқдори текшириб кўрилганда унинг пасайганлиги аниқланади.
Касалликнинг клиник кўриниши ва кечиши хакида гапирилганда юқорида айтиб ўтилгандек хар хил аъзо ва тўкималарда ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Биз куйида шулар хақида тўхталиб ўтамиз.
Беморларда вегетатив кўринишларда қизиб кетиш, юз, бўйин, тананинг юкори кисмларинг тўсатдан қизариб кетиши, кўп терлаш, артериал қон босимининг ўзгариб туриши, хаво етишмаслик хисси холлари кузатилади. Рухий – эмоционал бузилишлар: тез чарчаб қолиш, уйқусизлик, жиззакилик, тушкунликка тушиш, хотиранинг пасайиши, диққатни бир жойга йиға олмаслик, хаётга қизиқишнинг камайиб кетиши, иш кобилиятининг пасайиши кузатилиши мумкин. Таносил тизими фаолиятида эса жинсий қувватни етарлича бўлмаслиги, жинсий фаолликнинг сусайиши, жинсий алоқага қизиқиш (либидо) нинг пасайиб кетиши, оргазмнинг бузилиш холлари учрайди. Суяк, мушак, тери ва ёғ тўқималари томонидан: мушак хажми ва кучини камайиши, куч ва жисмоний фаолликнинг пасайиши, қувватнинг йўқолиши, буғим ва мушаклардаги оғриклар, ёғ тўқимаси миқдорининг ортиши, қорин сохасида ёғ тўпланиши яъни семириш, суяк тукимаси зичлигининг пасайиши, остеопороз, тери қалинлиги ва тонусининг камайиши, гинекомастия (кукрак бези катталашиши) каби ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

"Андрологи и Я" клиникаси Уролог-Андрологи Бунёд Ходжабоев

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу More details…