All for Joomla All for Webmasters
Жорий йилнинг 24-апрел куни Тошкент шахрида Ўзбекистоннинг илғор Андрологлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Профессор Гайбуллаев Асилбек Асадович хам иштирок этди.

Ушбу йиғилишда "Андролог и Я" клиникасининг илғор Андрологи Ярмухамедов Алишер Салиджановичнинг "Эркаклар бепуштлигининг иммунологик аспектлари" мавзусидаги доклади билан қатнашди. Доклад йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.
 
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасида Андрология сохасидаги янгиликлар, эришилаётган ютуқлар билан бир қаторда мавжуд камчиликлар хам йиғилганлар томонидан кенг мухокама қилинди.
 
Йиғилиш иштирокчилари шунингдек, тадбир давомида ўзаро фикр алмашиш ва соҳа янгиликларидан хабардор бўлиш имкониятига эга бўлдилар.

 
 
 
 
 
 
Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу More details…