Эректил дисфункция —жинсий алоқа пайтида етарли даражада эрекция (жинсий қўзғалиш) ҳосил бўлмаслиги биз ўйлагандан кўра кенг тарқалган ҳодиса ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, эркаклардан ҳар учинчиси шундай муаммога дуч келмоқда. Дарҳақиқат, эрекция билан боғлиқ бундай жиддий муаммолар (шу жумладан, оргазм (қониқиш, роҳатланиш) ёки жинсий алоқа давомида эрекцияни қувватлаш етишмаслиги)ни нафақат кўплаб эркаклар бошдан кечиради, шу билан бирга, бу ёш ўтиши билан ҳам боғлиқдир. Тадқиқотларга кўра, 50 ёшдан ошган эркакларнинг тахминан 4 фоизи ва 75 ёшдан ошган эркакларнинг деярли 50 фоизи эректил дисфункцияга учрайди.
Агар эрекция ҳосил бўлмаслиги гоҳ-гоҳида учраб турса-да, бу мутахассисга мурожаат қилиш учун сабаб бўлади. Афсуски шифокорларнинг таъкидлашича, мутахассис ёрдами қачон керак бўлади, қачонки эрекция муаммоси сизга жиддий жисмоний ёки психологик ноқулайлик туғдираётганида. Бироқ вақтида шифокор кўригидан ўтмаслик оқибатида юзага келадиган эрекция муаммосининг баъзан кўринишлари нафақат сиз ўйлашингиз мумкин бўлган омилларга, балки хаёлингизга ҳам келтирмаган нарсалар боғлиқ.
Қуйида эътиборингизга ҳавола этаётган эрекция муаммоларининг аниқ сабабларини тўғри англаш сиз билан нималар содир бўлаётганини билишингиз учун жуда зарур.

СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР
Қулоққа чалинаётган гап-сўзларда жон бор: спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш эрекция билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас. Everyday Health маълумотларига кўра, алкоголь қўзғатувчи ҳисобланади. Бироқ у фикрлаш, сўзлаш ва самарали ҳаракат қилиш қобилиятини заифлаштиради ва шу билан бирга, кайфиятни туширади ва эректил функциясига тўғридан-тўғри таъсир қилувчи жинсий хоҳишни камайтиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, спиртли ичимликларни сурункали суиистеъмол қилиш узоқ муддатли эректил дисфункцияга олиб келиши мумкин (айнан шу эркакларнинг 70 фоизида жиддий муаммога сабаб бўлади).

ТАДҚИҚОТЛАР
Тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, ҳимояловчи резинали қалпоқ (презерватив)лар баъзи эркакларда жинсий қўзғалишга тўсқинлик қилиши мумкин. Хусусан, SexualHealth.com 2006 йилда тадқиқот ўтказди ва бу уч ойлик муддат ичида эксперимент иштирокчиларининг тахминан 37 фоизи жинсий алоқа пайтида резинали ҳимоя воситаларидан фойдаланиш туфайли эректил дисфункцияни бошидан кечирганлигини кўрсатди. Бироқ ҳимояланмаган жинсий алоқа муаммоларни ҳал қилишнинг энг яхши усули эмас. Керакли ўлчамдаги ҳимоя воситасини ишлатиш ёки бу борада таниқли брендни топиш орқали жинсий алоқа самарадорлигини ошириш мумкин.

ТИШ МИЛКЛАРИНИНГ ЯЛЛИҒЛАНИШИ
Тишлар милкининг яллиғланиши билан жинсий аъзо ўртасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин? Бир қарашда ҳеч қандай боғлиқлик йўққа ўхшайди. Sexual Medicine журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра эса, сурункали периодонтал яллиғланиш эректил дисфункциянинг хавфини ошириши мумкин. Гап шундаки, тиш милкининг яллиғланиши касаллиги организмнинг умумий саломатлигига салбий таьсир кўрсатади, хусусан, юрак хасталиклари хавфи билан боғлиқ, эрекция муаммолари келиб чиқишида ҳам омил бўлади.

КАШАНДАЛИК
Тамаки чекиш деярли барча саломатлик кўрсаткичларига, жумладан, жинсий жиҳатдан соғломликка ҳам салбий таъсир кўрсатади. Эрекция жараёни эркак жинсий аъзосида қон оқимининг кўпайишига олиб келади, шу қон оқимининг пасайиши эса эрекция муаммоларига олиб келиши мумкин, дея таъкидлайди Healthline. 2005 йилдаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сигарет чекиш ёш эркаклардаги эрекция муаммоларининг асосий сабабидир. Яхшиямки, бу қайта тикланиши мумкин: 2011 йилда чекувчилар орасида эректил дисфункцияни ўрганиш натижасидан маълум бўлдики, бу зарарли одатдан воз кечиш ҳолатларнинг 75 фоизи жинсий самарадорликнинг ўсишига олиб келди.

СТРЕСС
Жинсий аъзо фаолияти кўп жиҳатдан мияга боғлиқ, шунинг учун кучли стресс ҳолатининг рўй бериши эркак кишида эрекция ҳосил бўлишига тўсқинлик қилиши мумкин. Healthline маълумотларига кўра, ҳатто агар жинсий хоҳишни амалга ошириш исталган тақдирда ҳам кучли стресс буни имконсиз қилиб қўяди. Бу, шунингдек, ҳар қандай руҳий ўзгаришларни келтириб чиқарадиган вазиятларни ҳам ўз ичига олади. Ёсиқдоши билан ўртада руҳий яқинликнинг бўлмаслиги ёки унинг хиёнатида ҳақида шубҳага бориш эрекцияни қийинлаштириши мумкин, дейилади The Huffington Postда. Албатта, бундай вазиятда муносабатлар хусусида очиқ суҳбатлашиш орқали муаммони ҳал этиш мумкин.

ВЕЛОСПОРТ
Journal of Sexual Medicine 2005 йили эълон қилган мақолада таъкидланишича, велосипед минишни хуш кўрувчи эркакларнинг 4 фоизи, яъни ҳафтасига 3 соатини ушбу улов устида ўтказувчилар эректил дисфункциянинг ўртача даражадаги турига дучор бўлади. Худди шу муаммога югириш билан шуғулланувчиларларнинг бор-йўғи 1 фоизи учрайди. Бу нима учун содир бўлади? Сиз селосипед ўриндиғида ўтирганингизда, тана оғирлигини қонни жинсий аъзога олиб борадиган асаб ва артерияларга ўтказасиз. Шу сабабдан вақт ўтиши билан қон томирлари зарарланиши мумкин, бу эса жинсий аъзолар учун қон оқимининг пасайишига ва эректил дисфункция ривожланиш хавфига олиб келади.

РУҲИЙ СИҚИЛИШ
Cleveland Clinic Foundation маълумотига кўра, 61 фоиз эркаклар оғир руҳий сиқилиш туфайли жинсий фаолиятда муаммоларга дучор келмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, руҳий сиқилиш биокимёвий таркибий қисмга эга бўлиб, айнан кимёвий моддалар мия ҳужайралари алоқасини таъминлашга ёрдам беради, шу билан бирга, жинсий аъзода қон айланишини кучайтиради. Ўз навбатида, жинсий алоқа билан шуғуллана олмаслик ва жинсий алоқа қилиш ўзини тайиш руҳий тушкунлик аломатларини кучайтириши мумкин, аммо бу ёпиқ доира шу билан тугамайди. Гап шундаки, антидепрессантлар жинсий хоҳишга тўғридан-тўғри таъсир қилади, жинсий истакни ва жинсий фаолиятни камайтиради.

РАШК
Маълумки, психологик омиллар жинсий ҳаётда муҳим роль ўйнаши мумкин. Шу мавзудаги янги маълумотларга кўра, оиладаги аёл киши кўп вақтини турли таниш-билишлари, дўстлари, собиқ курсдошлари (улар орасида эркаклар ҳам бўлиши табиий) даврасида ўтказса, унинг бу хатти-ҳаракати умр йўлдошида эрекция билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. American Journal of Sociology бу борада тадқиқот ўтказди ва унда 57 ёшдан 85 ёшгача бўлган 3000 нафардан зиёд эркак иштирок этди. Тадқиқот давомида аниқланишича, рафиқаси ўзга эркаклар билан жуда кўп мулоқотда бўладиган иштирокчиларнинг 92 фоизи эрекция жараёнида қийинчиликларга дуч келишар экан. Олимлар буни эркаклардаги ижтимоий тасаввурга боғлиқ бўлиши мумкин деб ҳисоблашади.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее