ТЕСТОСТЕРОН ЕТИШМАСЛИГИ ҚАНДАЙ ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КЕЛАДИ?
- 4400
Эркак организми энг муҳим жинсий гормон, яъни тестостерон унга “буюрадиган” қонунларга мувофиқ яшайди. Ушбу гормон жинсий ҳаёт учун, мушак тўқималарининг шаклланиши ва ривожланиши, ортиқча ёғларнинг бартараф этилиши учун жавоб беради, барча тизимлар ва органларга таъсир қилади, эркакларнинг ижтимоий ҳаётида жуда катта роль ўйнайди.
Аммо ёш ўтиши билан барча кучли жинс вакилларида тестостерон даражасининг пасайиши бошланади. Албатта, бу жараёнини секинлаштириш мумкин, агар сиз зарарли одатлардан воз кечсангиз, вазнингизни кузатиб борсангиз ва организмингизга ортиқча жисмоний ва руҳий босимни юкламасангиз.
Эркакларда клиник кўринадиган гормонал етишмовчиликнинг бошланиши 30 ёшдан 70 ёшгача. Ёшга боғлиқ ўзгаришлар бошланганда ва қондаги тестостерон концентрациясининг аста-секин пасайиши билан ўртача ёш, андрологларнинг фикрига кўра, 45 ёшни ташкил этади (минус-плюс уч ёшга фарқ қилиши мумкин). Эркаклар гормони ишлаб чиқаришнинг бундан олдинги пасайиши сурункали касалликларни — диабет, гипертония, юрак томирлари касалликлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Замонавий эркакларнинг асосий муаммоси — бу семириш, чунки улар кам ҳаракат қилишади, шаҳар бўйлаб машинада юришни маъқул кўришади, уйда ўтиришади, диванда ётишади ва деярли пиёда юрмайдилар. Бунинг натидасида ёғли тўқималарда эркак жинсий гормонлари аёл гормонларига айланади. Аста-секин бу қондаги эркак гормонлари даражасининг пасайишига олиб келади ва бунинг оқибати — эркак ўзининг эркаклигини йўқотади ва бу ҳатто ташқи кўринишда ҳам намоён бўлади.
Тестостерон етишмовчилиги туфайли жинсий функция азобланади: жинсий хоҳиш сусаяди, эрекция ва эякуляция бузилади, уруғ ҳужайралари ишлаб чиқариш камаяди. Шунда психоэмоционал бузилишлар (асабийлашиш, чарчаш, иш қобилиятининг пасайиши, уйқусизлик, тушкунлик, летаргия ва апатия) ва соматик касалликлар (мушакларнинг кучи ва массасининг пасайиши, пастки орқа ва бўғимлардаги оғриқлар, пешоб касалликлари) ривожланиши мумкин.
Албатта, биринчи навбатда тестостерон даражасини назорат қилиш керак. Бугунги кунда шифокорлар ихтиёрида тестостерон етишмовчилиги, метаболик синдром ва семиришни ташхислаш ва даволашнинг самарали ва хавфсиз усуллари мавжуд. Бундан ташқари, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш лозимлигини ҳам унутмаслик лозим.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, фарзанд кўриш ёшидаги барча жуфтларнинг 10-15 фоизи бепуштликдан азият чекмоқда. Бепуштлик ҳолатларининг камида 35% эркаклар ҳиссасига тўғри келади ва фақатгина 20% ҳолатларда иккала жуфтлик ҳам ҳомиладорликнинг йўқлиги учун айбдор. Замонавий эркакларнинг 5 фоизи уруғлантиришга қодир эмас ёки уларнинг ота бўлиш имкониятлари жуда кам.
Юқорида айтиб ўтилган муаммоларнинг олдини олиш учун эркак киши яхши ва тўлиқ овқатланиши, етарлича ухлаши керак, чунки уйқу пайтида жинсий тизим учун зарур бўлган гормонлар ишлаб чиқарилади, спорт билан шуғулланиш ҳам зарур. Бундай машғулотлар тестостерон ва нормал сперматогенез даражасини етарли даражада ушлаб туришга хизмат қилади.