ТЕСТОСТЕРОН ДАРАЖАСИ ПАСАЙИШИ АЛЬЦГЕЙМЕР КАСАЛЛИГИ ХАВФИНИ ОШИРАДИ
- 1812
Эркаклар гормони тестостерон даражасининг пасайиши Альцгеймер касаллигининг ривожланиши билан боғлиқ, дейди Сэнт Луис университетининг Ёш оид тиббиёт бўлими раҳбари доктор Жон И. Морли. У Гонконг университети қошидаги қиролича Мэри касалхонасидан доктор Лэн-вин чун билан бирга 153 нафар хитойлик кишини Уларнинг барчаси камида 55 ёшда бўлиб, ақл заифлашишидан азият чеккан, деб ёзади The Times of India.
Тадқиқотда иштирок этган 153 нафар кишидан 47 нафарида енгил когнитив бузилиш – фикрлаш аниқлигини ва хотирани йўқотишдаги қийинчиликлар аниқланган. Бир йил давомида ушбу гуруҳдан 10 нафар эркак Альцгеймер касаллигига шубҳа қилинган. Бу эркакларда олимлар тестостерон даражаси пасайгани ва ApoE4 (аполипопротеин E) оқсили даражаси ошгани касаллик ривожланиш хавфи катталиги ва юқори қон босими билан боғлиқлигини аниқлашди.
Олимлар бу қандай обектив қонуниятларга асосланганини аниқ билишмади, аммо қуйидаги тахмин илгари сурилади: эҳтимол тестостерон Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилишда роль ўйнайди. Тадқиқотчилар касаллик ривожланишига йўл қўймаслик учун тестостерон даражасини кўтариш мумкинми ёки йўқлигини тушуниш учун кенг миқёсли тадқиқот ўтказишни режалаштиришмоқда.