ЭРКАКЛАР БЕПУШТЛИГИНИНГ САБАБЛАРИ
Мобил телефон, сауна, компьютер ва штанга ... Биз ҳар куни қандай хавф-хатарларга дуч келамиз. Уларнинг аксарияти ҳаётимизга қатъий кириб борди ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Улар бизни қандай даҳшатли ҳолатларга олиб келиши мумкин, дейди Одам репродукция марказининг уролог-андрологи Михаил Корякин.

МОБИЛ АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ
УРУҒ ҲУЖАЙРАЛАРИНИ НОБУД ҚИЛАДИ
1. Олинган ишончли илмий тасдиққа кўра, мобил телефонлар сперматозоидлар миқдори ва сифатига салбий таъсир қилади.
Венгриялик олимлар ушбу тадқиқотни 2004 йилда бошлашган ва камарида ёки шимининг чўнтагида уяли телефон олиб юрган эркакларда бир йилдан камроқ вақт ўтгач, сперматозоидлар сони 20-30 фоизга% га ёмонлашган.
Ҳатто агар сиз телефонда гаплашмасангиз ҳам, у тармоқ билан алоқа қилиш учун сигнал беради. Ҳар томондан ёпиқ бўлган хоналарга (лифт, подвал, метро ва бошқалар) кирганингизда, телефон фаол тармоқ қидирувини бошлайди, сигнал кўп марта кучаяди ва унинг ишлаш режими жуда фаол бўлади.
Ўтган йили Америка репродуктив тиббиёт жамиятининг конференциясида шов-шувли ҳисобот тақдим этилди, унда эркакларнинг билан уяли телефон орқали суҳбатлашиши салбий оқибатлари ҳақида гап борди: кун давомида улар молиб телефон қанча кўп суҳбатлашишса, сперматозоидлар шунча камроқ бўлар экан.

АСОСИЙ ДУШМАНЛАР: САУНА, АНГИНА ВА КОМПЬЮТЕР
2. Иссиқлик —эркак жинсий бези душмани
Саунада 85 даража ҳароратда йигирма дақиқалик қолиш сперматозоидлар миқдори ва сифатининг пасайишига олиб келади. Ҳаммомдан кейин бутун ҳафта давомида улар паст даражада бўлиб, кейин 5 ҳафта давомида аста-секин нормал ҳолатга қайтади. Ўзгаришлар, хайрият, асл ҳолатига қайтиши мумкин, аммо фарзандли бўлиш режалаштираётганда, 3 ой давомида саунага бормаслик яхшироқдир. Сперматозоидларнинг янги соғлом авлодини етиштириш учун 10 ҳафта керак бўлади.

3. Шунингдек, эркаклар учун оддий шамоллаш, ангина ёки грипп пайтидаги ҳарорат 38-39 ° С бўлиши ҳам хавфлидир. Шундан кейин уч ой ичида уруғ суюқлиги кўрсаткичларининг сифати ёмонлашади. Фақат 5 ойдан кейин репродуктив функция нормал ҳолатга қайтади.
4. Компьютер қаршисида кетма-кет 4-5 соатдан кўпроқ вақт мобайнида ўтириш жинсий безларнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига олиб келади ва бу уларнинг функцияларига салбий таъсир қилади.
5. Айна шундай сабабларга кўра, сузганда кийиладиган калта, тор трусик ёки танага маҳкам ёпишиб турадиган ички кийимларни ҳар доим ҳам кийилмаслиги керак. Улар бирмунча кенгроқ бўлиши лозим. Ўғил болаларга иссиқ ванна қабул қилиш тавсия этилмайди.

АЛКОГОЛЛИ ИЧИМЛИКЛАР
ЖИНСИЙ ОЖИЗЛИККА ОЛИБ КЕЛАДИ
6. Эркак гормонини ишлаб чиқарадиган ҳужайралар алкоголдан азият чекади.
Ҳатто алкоголли гипогонадизм каби касаллик мавжуд — тестостерон ишлаб чиқаришнинг етишмаслиги англатади. Аслида, спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш эркакларни жинсий заифликка дучор қилади. Спиртли ичимликлар, айниқса, жинсий балоғатга етиш даврида хавфлидир.
7. Пластик сув идишларида эстрогенга ўхшаш моддалар мавжуд бўлиб, улар репродуктив тизимни заифлаштиради. Шунинг учун пластик идишлардаги ичимликларни суиистеъмол қилиш мақбул эмас.
ШТАНГА ХАВФЛИ
8. Болаларнинг спорт билан шуғуллангани жуда яхши, аммо оғирликни кўтариш билан боғлиқ барча спорт турлари репродуктив тизимга зарар етказиши мумкин.
Агар болада шунга мойиллик бўлса, у ҳолда зўриққанида ёки оғир юк кўтарганида, албатта, уруғлик томирларининг варикоз кенгайиши ривожлантиради, натижада бу кейинчалик фарзандли бўлиш билан боғлиқ функция бузилишига олиб келади.
9. Крипторхизм (кераксиз мояк) бепуштликка олиб келиши мумкин. Агар ушбу касаллик ўз вақтида ва тўғри даволанадиган бўлса, салбий оқибатларнинг олдини олиш мумкин. Крипторхизм бўйича операция уч ёшгача амалга оширилиши керак.
10. Болаликдан бир миллион одам тепки касаллигидан азият чекади, аммо тепки орхит (мояк яллиғланиши) билан мураккаблашган одамларда фарзандли бўлишда муаммолар юзага келади. Шунинг учун, агар бола тепки билан касалланган бўлса, орхитга йўл қўймаслик учун унга балоғатга етгунга қадар ҳар қандай жисмоний зўриқишлардан воз кечиш ва шифокор тавсияларига риоя қилиш зарур.

манба: «Аргументы и факты»

 

 
 
Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее