Муддатидан олдин эякуляция рўй бериши туфайли эркаклар 45 фоиз ҳолатларда буни асосий сабаб қилиб кўрсатиб шифокорга ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Биринчи навбатда, бу эркак кишининг эякуляция бошланишини онгли-эмоциональ рефлекс даражасида бошқариш қобилиятининг йўқлиги билан боғлиқ.

Муддатидан олдин уруғ ташлаш — энг кенг тарқалган жинсий функция бузилишларидан биридир. Эрта эякуляция эркакларда психологик ноқулайликни келтириб чиқаради ва ҳаёт сифатини пасайтиради. Кўпинча эрта бўшалиш интим муносабатларга салбий таъсир қилади ва тўғридан-тўғри ёки билвосита оиладаги низоларни келтириб чиқаради. Жинсий алоқанинг давомийлиги учун умумий қабул қилинган меъёрлар йўқ ва ишқаланиш даври давомийлиги 1 дан 10 минутгача.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таърифига кўра, 1 дақиқадан олдинроқ пайдо бўлган эякуляцияни муддатидан олдин деб аташ мумкин. Бироқ бизнинг фикримизча, аниқроқ таъриф қуйидаги ҳисобланади: агар эркак унинг бошланишини назорат қила олмаса, эякуляциянинг ҳар қандай давомийлиги муддатидан олдин ҳисобланади. Эрта эякуляциянинг ҳаддан ташқари намоён бўлиши жинсий заифликни англатади ва бепуштликнинг сабаби ҳисобланади.

Маълумки, узоқ вақт давомида расмий тиббиёт муддатидан олдинги эякуляция муаммосига кўз юмиб келди. “Ҳаёт сифати” тушунчасининг киритилиши эса одамлар ҳаётининг ушбу томонига эътибор беришга мажбур қилди. Айни пайтда андрология муаммоларига бағишланган деярли ҳар қандай илмий анжуманнинг дастурида ушбу муаммо кўриб чиқилаётгани ҳам бежиз эмас, албатта.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее