УЙҚУГА ЭРТА ЁТИШ УРУҒ ҲУЖАЙРАЛАРИ СИФАТИНИ ЯХШИЛАЙДИ
- 1245
Харбин тиббиёт университети шифокорлари уруғ ҳужайралари сифатини яхшилашнинг содда ва самарали усули ҳақида баён этишди. Фарзандли бўлиш эҳтимолини ошириш учун эркак уйқуга эрта ётиши керак, деб ёзади Zee News нашри. Шундай қилиб, муҳими ярим кечадан олдин ухлашга ётишдир.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, 20:00-23:00 оралиғида ухлаб ётган эркакларда уруғ ҳужайралари юқори даражада ҳаракатчанликка эга. Ва бу тухум-ҳужайрани уруғлантириш эҳтимолини сезиларли даражада оширади. Бошқа томондан, агар эркак ярим тундан кейин ухласа, унда эякуляциядаги сперматозоидлар миқдори камайган ва сперматозоидлар одатдагидан кўра анча олдинроқ нобуд бўлган.
Агар эркак 6 соат ёки ундан кам ухласа вазият янада оғирлашган. Бироқ, 9 соатдан кўпроқ ухлаши ҳам кўрсаткичларга салбий таъсир қилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, “тунги бойқушлар”да уруғ ҳужайралари таъсирини йўқотадиган модда даражаси ошади. Дарвоқе, бундан аввал 6 соатдан кам ухлаш, 8 соатлик уйқуга қараганда, эвакуляциядаги сперматозоидлар сонини 25 фоизга камайтириши исботланган эди.