Коронавирус билан касалланган эркакларга бепуштлик хавф солмайди. Россиялик вирусологлар ушбу хулосага келишди, шу тарзда аввал берилган баёнотни рад этишди.
Ҳақиқатан ҳам коронавирус инфекцияси эркакнинг жинсий тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин — тўқималарнинг яллиғланишига олиб келади, бироқ бу фақат касалликнинг сўнгги босқичида рўй беради. Сеченов университетининг Урология ва инсон репродуктив саломатлиги институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Дмитрий Еникеевннг "Известия" газетасига берган интервьюсида шу пайтгача коронавирус инфекцияси ва бепуштлик ўртасидаги боғлиқликни тасдиқловчи бирон-бир ҳолат қайд этилмагани айтилган.
Коронавирус билан касалланган беморларда аввал қайд этилган жинсий орган яллиғланиши иммунитет тизимининг реакцияси туфайли юзага келиши мумкин. Шунга қарамай, мутахассисларнинг таъкидлашича, баъзи вируслар ҳақиқатан ҳам бепуштлик келтириб чиқаради, хусусан, бунга паротит (свинку) эпидемияси киради.
Шундай қилиб, коронавирус репродуктив тизимга таъсир қилиши мумкин. Бироқ бу назариянинг ҳали биронта исботи йўқ, деб хабар беради "Пятый канал".
 
Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее