Буюк Британиядан диетолог Сара Флор овқатланиш ва жинсий хоҳишнинг ўзаро боғлиқлигини ўрганиш бўйича тадқиқотни нашр этди. Унинг сўзларига кўра, жинсий хоҳишни кучайтирадиган ва одамга жинсий фаоллик учун зарур бўлган энергия берадиган маҳсулотлар тўплами мавжуд, деб хабар беради Федераль янгиликлар агентлиги.
Депрессия ва баъзи касалликлар жинсий хоҳишни сезиларли даражада камайтириши сир эмас. Ва тўғри овқатланиш уни қайта тиклаши мумкин. Бунинг сири эса қуйидагиларда: ёғли балиқ, ёнғоқ ва тухум овқатланиш рационида бўлиши керак. Шу билан бирга, шакардан воз кечиш лозим, чунки уни тез-тез истеъмол қилиш жинсий фаолликни бостирадиган вазн ортишига олиб келади.
Шунингдек, жинсий ҳаётдаги кўпгина муаммолар қон оқимининг бузилиши билан боғлиқ. Бунга йўл қўймаслик учун мутахассис резаворлар, исмалоқ, ошқовоқ уруғлари истеъмол қилишни тавсия қилади. Парранда гўшти ва ўртача миқдордаги нон, булочка маҳсулотлари ортиқча бўлмайди. Улар кайфиятни кўтаришга қодир.
Селдерей (кашничсимон ошкўк) инсон организмидаги табиий феромонларнинг концентрациясини, саримсоқ эса жинсий хоҳишни кучайтиради. Диетолог қора шоколад, тарвуз, аччиқ қалампир, авакадо, устрица (денгиз моллюскаси) каби маҳсулотларга эътибор қаратишни маслаҳат беради.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее