Ширинликни хуш кўрувчи эркаклар қонда тестостерон даражасини тез-тез текшириб туриши керак, чунки эндокринологлар исботлаганидек, бу гормон даражаси тез пасайишига ширин егуликлар сабаб бўлади. Тестостерон даражаси пастлиги сурункалиги, ўз навбатида, жинсий заифлик, бепуштлик ва аёл тоифасидаги семириб кетиш хавфини туғдиради.
"Бугунги кунда эркакларда тестостерон даражаси пасайиши тобора кўпроқ учрамоқда, гипогонадизмнинг намоён бўлиши ва шу билан бирга препаратлар шаклида буюрилган сунъий эркаклар гормоннинг умумий миқдори кўпаймоқда. Бу, шунингдек, аҳолининг катта ёшли вакиллари орасида семириши ортиши глобал муаммоси билан боғлиқ", деб ҳисоблайди Сен-Винсент университети қошидаги Дублин касалхонаси эндокринологи Франсис Хэйз бошчилигидаги тадқиқот муаллифлари.
Хэйз ва унинг ҳамкасблари глюкозанинг тестостерон даражасига таъсирини 74 нафар эркакда текшириб кўришди. Эндокринологлар усул сифатида диабет тестини қўллашди: одамга 75 г тоза глюкоза қўшилган бир стакан ширин сув ичиш таклиф этилди, кейин қонидаги қанд даражаси ўлчанди. Экспериментнинг 74 нафар иштирокчисидан 42 нафари тест натижасида глюкоза меъёрда ўтказувчанлиги, 23 нафари қандга нисбатан сезгирлиги пасайганлиги (бу ҳолат "диабет олди" деб номланган) ва тўққизтасида эса яқинда 2-тоифа диабет касаллиги пайдо бўлган экан.
Тадқиқот муаллифлари глюкоза эритмасидан фойдаланиш қондаги тестостерон даражасининг эркакларнинг қандга сезгирлигидан қатъи назар, 25% гача пасайишига таъсир қилганлигини аниқлашди. Глюкоза истеъмол қилинганидан икки соат ўтгач ҳам 74 нафар эркакнинг 73тасида тестостерон даражаси сезиларли даражада камайган. Тест ўтказилгунча меъёрдаги тестостерон даражасига эга бўлган 66 нафар кишидан ўнтасида, яъни 15 фоизида тест пайтида гормоннинг бир неча марта пасайиши намоён бўлди. Аммо инсулин даражаси барча эркакларда барқарор бўлиб қолди. Тест бошқа гормонлар таркибига ҳам таъсир қилмади. Хэйз ушбу ўзаро таъсир механизмини изчилроқ аниқлаш ва бу ҳолатда тестостероннинг пасайиши учун жавоб берадиган омил ёки омилларни аниқлаш зарурлигини таъкидлади.
"Шифокор ушбу гормон таркибида бўлган қон таҳлили бўйича тестостеронли препарат буюриш тўғрисида қарор қабул қилади. Тестостерон даражасини аниқ белгилаш гипогонадизм ташхиси учун асосдир. Одатда, эркаклар гормони даражасини баҳолаш учун эндокринологлар эрталаб қон намунасини топширишни маслаҳат беришади, бу пайтда организмда унинг таркиби максимал бўлади. Илгари ҳеч ким тестостерон учун қон тестини овқатланиш рациони билан боғламаган ", деди Хэйз.
Углеводларни озиқ-овқат билан истеъмол қилиш эркак қонида тестостерон концентрациясининг пасайишига таъсир қилганлиги сабабли, Хэйз қуйидагиларни таъкидлади: "Асосий тестостерон даражаси паст бўлган эркаклар ўзларининг овқатланиш одатларини тубдан қайта ўзгартириши ва мувозанатли овқатланишга ўтиши керак”.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее