Квинсленд Технология университети ходимлари жинсий жозибадорликни нима белгилашини ва ёши каттароқ одамларда ушбу турдаги устунликларнинг қандай ўзгаришини ўрганишди, деб ёзади РИА Новости. 18-65 ёшдаги 7000 дан ортиқ одамларнинг бу борадаги маълумотлари таҳлил қилинди. Уларнинг барчаси 2016 йилда жинсий жозибадорликка бағишланган сўровномада иштирок этишди.
Респондентлардан учта тоифага бирлаштирилган тўққизта хусусиятга эга потенциал шерикларнинг аҳамиятини 0 дан 100 баллгача шкала бўйича баҳолаш талаб қилинди: эстетик (ёши, ўзига ром этиши ва жисмоний хусусиятлари), ресурслар (интеллект, маълумот ва даромад) ва шахсият (ишонч , очиқлик ва ҳиссий алоқа). Маълум бўлишича, эркаклар ва аёллар ўхшаш устувор йўналишларга эга. Хусусан, иккала жинс вакиллари учун ҳам ўзига жалб эта олиш, жисмоний хусусиятлар ва шахсиятга доир учта сифат муҳим. Даромад эса катта аҳамиятга эга эмас.
Тўғри, аёлларда ёш, маълумот, интеллект, даромад, ишонч ва ҳиссий алоқанинг аҳамияти эркакларга қараганда 9-14 поғонага юқори бўлган. Эркаклар аёлнинг жозибадорлиги ва жисмоний ҳолатига кўпроқ эътибор беришди. Олимларнинг сўзларига кўра, жисмоний жозибадорликнинг муҳимлигини яхши генетик профилга эга болаларни туғиш истаги билан изоҳлаш мумкин. Аммо устунликлар тўплами умуман ёшга қараб ўзгаради.
Шундай қилиб, ёш эркаклар, ёш аёлларга қараганда, кўпроқ эстетика эътибор беришади, улар учун шахсий сифатлар муҳимроқ. Бу бўшлиқ ёшга қараб торайиб боради, яъни катта ёшдаги эркаклар ҳам, аёллар ҳам очиқлик ва ишонч каби хусусиятларга кўпроқ эътибор қаратишади. Яна бир қонуният ҳам аниқланди: иккала жинс вакиллари ёшлигида кўпинча битта хусусиятга эътибор беришмайди, қачонки, фертиллилик, яъни ота, она бўла олиш қобилияти бўйича охирги чегарасига яқинлашганда (тахминан 50 ёш), улар тобора бутун хусусиятлар тўпламининг аҳамияти ҳақида гапира бошлашади.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее