Юрак ва қон томирлари билан боғлиқ касалликлар одамларнинг узоқ умр кўришига бевосита салбий таъсир қилади. Уларнинг пайдо бўлиш хавфини камайтириш ва узоқроқ умр кўриш учун олимлар зираворлардан фойдаланишни маслаҳат беришади.
Олимлар қора зирани мунтазам истеъмол қилиш қон таркибидаги қанд даражасини нормаллаштиришга, ёмон холестерин ва инсулинга қарамликни камайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. Ижобий самарага эришиш учун уч ой давомида ҳар куни икки грамм қора зира тановул қилиш кифоя.
Қора зиранинг нафақат уруғлари, балки мойи ҳам ижобий таъсири билан ажралиб туради. У нафас олиш тизимининг ҳолатини яхшилаш, иммунитетни мустаҳкамлаш учун қабул қилинади. Шунингдек, бу мой терининг ҳолатини яхшилайди, хусусан, дерматологик касалликларга қарши қўлланилади.
Зиравор умуман олганда одамларнинг соғлиғини яхшилайди, шунингдек, умр кўриш давомийлигини оширади.
Қора зира — инсон организмини мустаҳкамлашнинг оддий ва имкони бўлган арзон усули. Уни маълум вақт давомида мунтазам истеъмол қилиш муҳим ва ижобий натижаси узоқ кутилмайди.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее