Эркаклар ота бўлиш имкониятини ошириш учун ўзининг овқатланиш рационидаги ёғли овқатларни камайтириши талаб этилади. Ёғ эркак спермаси сифатига салбий таъсир кўрсатаётганини пайқаган америкалик олимлар шундай хулосага келишди.

Эркакнинг овқатланиш рациони унинг фертиллигига (ота бўла олиш қобилиятига) қандай таъсир қилиши билан қизиққан тадқиқотчилар ёғли овқат миқдори бўйича учта гуруҳга бўлинган 99 нафар эркак ҳақида маълумот тўплашди. Натижада ёғли овқатларни суиистеъмол қилмайдиган эркакларга қараганда, ёғли овқатларни кўп истеъмол қилгандиган эркакларда сперматозоидлар сони 43% га ва сперма концентрацияси эса 38% га паст эканлиги маълум бўлди.

Хона ҳароратида қаттиқ бўлиб турадиган тўйинган ёғлар сперма учун энг хавфли эканлиги исботланган. Тўйинган ёғни ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотларига маргарин, сариёғ, гўштдаги оқ ёғ, фастфуд, қандолат маҳсулотлари, шоколад ва сут маҳсулотлари киради.

"Бизнинг вазифамиз эркаклар фертиллиги жуда мўрт эканини ва уларнинг саломатлигига умумий таъсир қиладиган омиллар осон бузиши мумкинлигини эслатиб қўйиш", деб қайд этишди олимлар ва овқатланиш ва турмуш тарзидаги оддий ўзгаришлар ҳам эркакнинг уруғлантириш қобилиятини ошириши мумкинлигини таъкидлашди.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее