Муддатидан олдин уруғ тўкилиши эркаклар сексуал фаолиятининг бузилиши касалликлари орасида энг кўп учрайдиган холат хисобланади. Бу холат эркаклар орасида 30 фоизгача учраши таъкидланган. Муддатидан илгари уруғ тўкилиши ёшга боғлик булмаган холат хисобланади.

Кўпчилик эркакларда муддатидан олдин уруғ тўкилиши холати хаёт сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бунда эркакларнинг ўзига ишончи камаяди, вақт ўтиши билан жинсий алоқадан бош тортади. Шунинг хисобига купчилик беморларда асаб билан боглик муаммолар юзага кела бошлайди. Бундай пайтларда беморлар асабийлашади, тушкунликка тушиб, хавотирланади, окибатда эса депрессияга учрайди. Бу эса баъзан оиладаги турли хил келишмовчиликларга сабаб булиши мумкин. Эркакларда муддатидан олдин уруғ тўкилиши холатига нималар сабаб бўлиши мумкин?

Биз қуйида шулар хакида тўхталиб утамиз.

-Жинсий олат бош кисми терисининг юкори сезувчанлиги.
-Жинсий алоканинг мунтазам (регуляр) булмаслиги.
-Жинсий алока вактида узига булган ишончни йукотиш, вахимага тушиш, хавотир.
-Эмоционал сикилиш ва стресс
-Генетик мойиллик
-Ёшлигида энурез касаллиги билан касалланганлиги
-Органик омиллар (простатит, везикулит)
-Бир катор дори воситалари(амитриптилин,баклофен,бетанидин,хлортриптамин,галоперидол,имипрамин)

Юкоридаги санаб утилган сабаблардан куриниб турибдики муддатидан олдин уруг тукилишига турли хил сабаблари булиши мумкин. Бу холатга тугри ёндашиш учун албатта мутахасис уролог – андрологнинг маслахати керакдир.

Бунёд Ходжабаев, Уролог-андролог

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее