Бир қатор кимёвий бирикмалар инсон саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Аммо ҳозирги кунга қадар олимлар ушбу бирикмалар сув таъминоти тизимида қандай пайдо бўлишини тушуниб етилмаганди. Канададаги Торонто университетида олиб борилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, улар бизнинг кийимлардан ҳавога тушади, кир ювиш машинасида ишлатилган сувлар ҳам сувни тозалаш иншоотларига етиб боради. Сувдаги барча зарарли аралашмаларни йўқотишнинг иложи йўқ, шунинг учун баъзилари кўл ва дарёларга қўшилади, деб хабар беради The Daily Mail. Хавфли бирикмалар таркибига мебелдан, компьютерлардан ва бошқа жиҳозлардан чиқувчи антипиренлар, шунингдек, пластмасса таркибидаги фталатлар киради. Фталатлар жинсий истакнинг камайиши, фертиллилик қобилиятининг пасайиши ва нуқсонли болалар туғилиши билан боғлиқ. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, пахтали ва полиэстер материаллар фталат ва антипиренни тўплайди. Табиий толалар сунъий бўлганларга қараганда кўпроқ хавфли аралашмаларни ўзлаштиради. Кийимларни фталатларни уй чангидан олиши мумкин. Шунинг учун уйни тоза сақлаш жуда муҳимдир. Аммо, биринчи навбатда, бу аралашмалар маҳсулотлар таркибида йўқ бўлиб кетиши керак, дея таъкидлайди олимлар.
Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее