Агар эркак кишининг ёшлигида организмида D витамини етарли бўлса, демак, унда соғлом болаларнинг отаси бўлиш учун барча имкониятлар мавжуд, деб ёзади The Daily Mail нашри Дублин университети коллежи маълумотларига таяниб. Олимлар беш ёшли боланинг вазни, бўйи ва унинг отасида оила қуришдан олдинги D витамин концентрацияси ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқликни аниқлашди. Бундан аввал мутахассислар D витамини ва бола саломатлиги ўртасидаги боғлиқликни фақат оналарга нисбатан муносабатда баён этишганди. Бу гал 213 ота-бола жуфтлиги таҳлили ўтказилди (болалар 5 ва 9 ёшда эди). Таҳлилда оталарнинг ёши, энергия истеъмоли, бўйи, вазни, D витаминини истеъмол қилиши ва бошқа кўп омиллар ҳисобга олинди. Натижада отанинг D витаминини истеъмол қилиши боланинг вазни ва бўйига бевосита таъсир қилиши аниқланди. Бола катта бўлганида (10 ёшдан кейин) бу алоқадорликнинг аҳамияти камайди. Ажабланарлиси шундаки, олимлар ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлигида она томонидан витамин қабул қилиш билан 5 ёки 9 ёшли боланинг кўрсаткичлари ўртасида боғлиқлик топа олмаган. Аммо болада витамин даражаси роль ўйнади. Масалан, агар бола дам олиш кунлари кўчада камида уч соат вақт ўтказса, 5 ёшида бўйи ўсишини қайд этиш мумкин, чунки D витамини қуёш нурлари ёрдамида ишлаб чиқарилади.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее