Олимларнинг аниқлашича, аллергия жинсий ҳаётни йўқотишга олиб келиши мумкин. Сўровда аллергик ринит ташхиси қўйилган респондентларнинг 83 фоизи ушбу касаллик жинсий фаоллигига кўпинча таъсир қилишини тан олишди ва 18 фоизи эса деярли ҳар доим қониқарли жинсий ҳаёт кечиришига аллергия халақит беришини таъкидлашди. Аллергияга қарши препаратларнинг рекламаси асосан ушбу маҳсулотлар одамларнинг фаол ҳаёт тарзига қайтишига қандай ёрдам беришига, масалан, болалар билан паркда сайр қилишга қаратилган. Бироқ, бундай рекламада деярли ҳеч қачон потенциал истеъмолчиларнинг жинсий ҳаёти тилга олинмайди. Кливленд клиникасидан доктор Майкл Беннингер (АҚШ, Огайо штати) фикрига кўра, масаланинг бу томони жуда кам ўрганилган. Аллергик ринитдан АҚШ аҳолисининг 10 дан 40 фоизигача азият чекади. бунинг ташқи белгилари орасида тумов, нафас олиш қийинлашуви ва бурун оқиши мавжуд. Кўпинча аллергия ўсимликлар чанги ва оддий чанг заррачалари натижасида пайдо бўлади. Аллергия, шунингдек, уйқу билан боғлиқ муаммоларга олиб келади. Тадқиқотчилар 700 га яқин одамда жинсий ҳаёти, ухлаши ва чарчоқ ҳисси ҳақида сўров ўтказишди, улардан тахминан ярми аллергик ринитдан азият чекар эди. Респондентларнинг ўртача ёши 30-40 ёшни ташкил этди. Тадқиқотда иштирок этган ва аллергия билан касалланган одамлар даволанмади. Натижада, тахминан улардан 18 фоизи ҳар доим ёки деярли ҳар доим бу касалликнинг жинсий ҳаётига салбий таъсирини сезишини таъкидлашди. Соғлом одамлар орасида фақатгина 5 фоизи ушбу соҳадаги муаммолар ҳақида шикоят қилишади. Тадқиқотлар мутлақо янги билим соҳасини очиб беради, дейди доктор Беннингер. “Жинсий функция, биз одатда аллергия билан боғлайдиган нарса эмас. Аммо, агар ринитнинг аломатлари ҳақида ўйласангиз, унда бу кашфиёт мантиқий бўлади: агар одамнинг буруни битган ёки оқаётган бўлса, у ўзини энг яхши ҳис қилиши даргумон. Хижолат тортиши ва уялиши нормал интим алоқага халақит бериши мумкин”, деб Беннингер ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, у ушбу маълумотларнинг нашр этилиши аллергик ринитга дучор бўлган одамларни шифокор билан маслаҳатлашишга ундашига умид қилмоқда, чунки бу турдаги аллергия яхши даволанади. «Меннинг назаримда беморлар ёрдам ёнида эканини, фақат қўл узатиши зарурлигини тушуниши жуда муҳим. Интим ҳаёт олдидаги йўқотишларга йўл қўйишга ҳожат йўқ ”, - дея хулоса қилади эксперт.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее