Бирмингем университети тадқиқотчилари простата саратонига ташхис қўйиш учун янги технологияни яратишди ва уни патентлашди. Клиник синовлар шу йилнинг кузида бошланади, деб хабар беради "Российская газета". Ҳозирги пайтда стандарт тест қонда простата махсус антигени (простатспецифического антигена - ПСА)ни излашни ўз ичига олади, бу ҳар доим ҳам ҳақиқий ҳолатни акс эттирмайди. Тахминан 50 фоиз ҳолларда қўшимча тадқиқотлар саратон борлигини тасдиқламайди (ПСА даражаси ортиши фақатгина саратон касаллигига мос эмас). Шу билан бирга, саратон касаллигига чалинган эркакларнинг қарийб 25 фоизида ПСА даражаси юқори эмас. Янги усул мураккаб қанд моддасини қўллаш ва касалликнинг дастлабки босқичида ташхис қўйишга имкон беради. Махсус гликан шакли олинган - оқсил молекулаларига бирикиш қобилиятига эга бўлган қондаги қанд моддаси. ПСА молекуласида бириктирилган 56 хил қанд мавжуд бўлиши мумкин, аммо фақат тўрттаси простата бези саратони билан алоқадор. Шунинг учун характерли қанд моддасини аниқлаш нафақат саратон касаллигининг мавжудлигини, балки унинг хавфлилик даражасини ҳам кўрсатади.
Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее