Афина университети олимлари томонидан ўтказилган ва 600 нафардан ортиқ эркак иштирок этган тадқиқот шуни кўрсатдики, зайтун мойини кўп истеъмол қилган кўнгиллилар жинсий ҳаётида камроқ муаммоларга дуч келишди, деб хабар беради The Telegraph. Ҳамма гап шундаки, зайтун мойи тананинг барча қисмларида томирларнинг соғлом бўлишига кўмаклашади.
Аниқланишича, ҳафтасига зайтун мойидан камида 9 ош қошиқ истеъмол қилган эркаклар импотенцияга кам дучор бўлишган ва шу мойни оз миқдорда ичадиган кишиларга қараганда кўпроқ тестостерон даражасига эга бўлишган. Умуман олганда, Ўрта ер денгизи парҳези (мевалар, сабзавотлар, дуккакли ўсимликлар, балиқ, ёнғоқлар ва албатта зайтун мойи) эркакларда эректил дисфункция хавфини 40 фоизгача камайтиради.
Аслида аввалроқ Ўрта ер денгизи парҳезига риоя қилган одамларда тестостерон даражаси 40 фоизга кўпайиши аниқланган. Зайтун мойига бой парҳез ички органларни ёғ билан қопловчи семириш (бундай вазиятда жинсий гормон даражаси пасаяди)дан ҳимоя қилади, томирларнинг саломатлиги мустаҳкамлайди, диабет, гипертония ва метаболик синдром хавфини камайтиради.
Зайтун мойи аорта қон томири кенгайишига маълум даражада таъсир қилади ва шу билан нормал қон оқимини сақлашга ёрдам беради. Маълумки, эректил дисфункциянинг деярли 80 фоизи юрак-қон томир муаммолари туфайли юзага келади.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее