Олимлар кўп миқдорда ширинликларни тановул қилиш эркаклар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатмаслигини аниқлашди. Швед мутахассислари шакарни суиистеъмол қилиш ва уруғ ҳужайралари сифати ўртасидаги боғлиқликни эксперименталь йўл билан исботлашди, шунингдек, уни қандай яхшилаш бўйича тавсиялар беришди.
Албатта, бундан аввал ҳам олимлар шакарнинг эркаклар соғлиғига зарарли эканлигига эътибор қаратишган. Шундай қилиб, кемирувчилар ва чивинлари бўйича ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, агар эркак жуда кўп ширинликларни истеъмол қилса, бу унинг насли семириб кетиши хавфини оширар экан.
Швециядаги Линчепинг университети экспертлари бундай ширинликларга бўлган иштиёқ эркакларнинг насл қолдириш бўйича репродуктив функцияларига қандай таъсир қилишини аниқлашга қарор қилишди.
Бунинг учун улар зарарли одатлари бўлмаган 15 нафар фаол ёшларни 2 ҳафта давом этган тадқиқотда қатнашишга таклиф қилишди. Дастлабки 7 кун давомида эркаклар скандинавиялик овқатланиш бўйича мутахассислар томонидан тавсия этилган соғлом овқатланиш қоидаларига риоя қилишди. Иккинчи ҳафтада ушбу мувозанатли, фойдали овқатланиш рационига шакар қўшилди.
Ҳар куни тадқиқот иштирокчилари 3,5 литр газланган ширин ичимлик ёки 450 грамм қандолатчилик маҳсулотларини истеъмол қилиши керак эди.
Тажриба давомида тадқиқотчилар кўнгиллиларнинг эякулят сифатини таққослашди. Дастлаб уларнинг учдан бир қисмида сперматозоидлар ҳаракатининг пастлигини кузатилди. 7 кунлик тўғри овқатланиш натижасида кўрсаткичлар яхшиланди. Аммо иккинчи ҳафтадан кейин, яъни овқатланиш рационига ширинликлар қўшилгач, барчада сперматозоидлар ҳаракатчанлиги камайганлиги аниқланди.
Олимларнинг фикрига кўра, овқатланиш рациони туфайли эркакларнинг соғлиғини сезиларли даражада ёмонлаштириш, шунингдек, яхшилаш ҳам мумкин. Бундан ташқари, турмуш тарзи унга таъсир қилади: жисмоний жиҳатдан фаоллик, зарарли одатларнинг йўқлиги муҳим.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее