Агар эркак ва аёл қонида холестерин даражаси юқори бўлса, уларнинг фарзандли бўлишга ишончи жуда оз. Бундан ташқари, эркин холестерин кўрсаткичларини ҳисобга олиш керак, деб ёзади Live Science нашри. Бу 501 жуфтлик кузатилганлигини исботлади. Тадқиқот иштирокчилари орасида, яъни холестерин юқори бўлган одамларда ҳомила пайдо бўлиши билан боғлиқ муаммолар бир йил мабойнида ўрганилган. Бундан ташқари, уларнинг ҳеч бири бепуштлик юзасидан даволанмаган.
Холестерин туфайли жуфтликда ҳомила пайдо бўлиши учун кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкин, деб огоҳлантиради Болалар саломатлиги ва инсон тараққиёти миллий институти вакили Энрике Шистерман. Унинг айтишича, тадқиқот доирасида жуфтликлардан кузатув даврининг бошида қон намунаси олинди. Қондаги эркин холестерин, умумий холестерин, фосфолипидлар, триглицеридлар ва умумий липидлар таҳлил қилинди.
Бир йиллик кузатда 347 жуфтлик фарзанд кўришган. Тадқиқотдан кейин ёғларнинг индивидуал даражаси эркин холестерин даражаси ва ҳомиладор бўлиш вақти боғлиқ деган хулосага келинди. Бундай боғлиқлик одамлар ёши, маълумоти даражаси, тана массаси индекси ва этник келиб чиқиши каби омиллар ҳам ҳисобга олинганида долзарб бўлиб қолди.
Холестерин фертиллилик даражасига таъсир қилиши мумкин, чунки бу аёл ва эркак жинсий гормонлар учун қурилиш материалидир. Ушбу гормонлар (эстроген, прогестерон аёлларда, эркакларда тестостерон) фарзандли бўлишда жуда муҳимдир. Гормонлар сперма сифатига ва сперматозоидлар ўзига, овуляция, имплантация ва ҳомилани сақлашга таъсир қилади.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее