The Daily Mail хабарига кўра, тос мушакларига доир машқлар эректиль дисфункция ва муддатидан олдин эякуляцияга қарши курашишга ёрдам беради. Одатда, бундай машқлар аёлларга пешоб тутолмасликка восита ва мушаклар тонусини қувватлаш учун тавсия этилади. Аммо, маълум бўлишича, улар эркаклар учун ҳам фойдали экан.

Тавсия қилинаётган машқлар тизими қуйидагича: пешоб чиқараётган пайтида бу жараён мушакларнинг кучи билан бир неча марта тўхтатилиши керак. Бу биринчи машқ. Иккинчиси мушакларни сиқишни ўз ичига олади, бу мояклар кўтарилишига олиб келади. Жеймс Кук университетининг бир гуруҳ олимлари эректиль дисфункция ва муддатидан олдин рўй берадиган эякуляцияга қарши курашиш учун тос бўшлиғи мушаклари машқларига мурожаат қилган 650 кишининг маълумотларини таҳлил қилишди.

Эрта эвакуляцияга қарши курашда сезиларли ижобий натижаларга эришилганлиги маълум бўлди. Шундай қилиб, эркакларнинг 83 фоизи бундай машқлар ўзларига жуда қўл келишини тан олишди. Жисмоний машқлар эректиль дисфункциянинг 47 фоизида ижобий самара берди.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее