Милк яллиғланиши, шунингдек, периодонтит деб ҳам номланувчи хасталикдан кучли азият чекувчи эркаклар жинсий қувват муаммоларидан кўпинча шикоят қилишади. Тайванлик экспертлар ўтказган кенг кўламли сўровда 33,000 нафар эректиль дисфункцияли эркаклар ва жинсий қувватида муаммолари бўлмаган 162000 нафар эркаклар иштирок этишди. Маълум бўлишича, респондентларнинг 12 фоизида периодонтит мавжуд. Периодонтит билан касалланган эркакларнинг 27 фоизи эректиль дисфункциядан азият чекишади, 9 фоизи эса ҳеч қачон эрекция йўқлигидан шикоят қилишмаган. Шундай қилиб, милк касаллиги ҳатто турмуш тарзи, даромад даражаси ва касаллик бошланиши каби омиллар ҳисобга олинса ҳам, эркакларда эректиль дисфункция ривожланиш хавфини оширади. Бу, айниқса, ёш эркаклар ва қариялар учун тааллуқли: периодонтит ва жинсий заифлик ўртасидаги энг яққол боғлиқлик 30 ёшгача ва 70 ёшдан ошган эркакларда кузатилади. "Биз ишонамизки, бу иккита муаммо ўртасидаги боғлиқлик организмда яллиғланиш даражаси ортиши ва эркакларнинг жинсий органларини озиқлантирадиган қон томирлари шикастланишидир", деб таъкидлашди тадқиқотчилар. Шу муносабат билан, тадқиқотчилар тиш милки касаллигидан азият чекаётган ҳар бир кишини ушбу масалага жиддий ёндашишга, биринчи навбатда, тиш шифокори билан маслаҳатлашишга ундашмоқда."Эректиль дисфункция ривожланишининг барча жиҳатлари ва механизмларини тушуниш бизга унинг профилактикасида ва даволашда ёрдам беради", деб хулоса қилишди илмий иш муаллифлари.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее