Углеводларсиз овқатланиш рациони простата саратони хавфини камайтиради ва эркакнинг умрини узайтиради. Дюк университети тадқиқотчилари шундай фикрни билдиришди.
Америкалик олимлар бир неча марта лаборатория ҳайвонларида тажриба ўтказиб, унинг доирасида овқатланиш ҳаёт сифатига бевосита таъсир қилишини тасдиқловчи хулосалар чиқаришди. Гастрономик одатлар эркаклар соғлиғига бевосита таъсир қилади. Углеводсиз рацион простата саратони хавфини камайтириши аниқланди.
Бунинг оддий изоҳи бор: ўсимтанинг ривожланиши ва ўсиши қондаги инсулин даражасининг ошиши билан ўзаро боғлиқ. Хулоса қилиш мумкинки, ўз рационини углеводсиз овқатлардан тузиш орқали одам хавфли ўсимтанинг ўсишини сезиларли даражада секинлаштиради.
“Углеводсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат овқатланиш рационини энг самарали деб аташ мумкин. Бу нафақат простата бези саратонининг ажойиб профилактикаси бўлиб хизмат қилади, балки аллақачон шаклланган ўсимтанинг ўсишини секинлаштириши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, бундай овқатланиш эркакнинг умрини узайтиради”, деб олимлар ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее