РИА Новости хабарига кўра, антигистаминли препаратлар эркакларнинг фертиллилик қобилияти даражасини пасайтиради. Буэнос-Айресдаги Биология ва эксперименталь тиббиёт институтида ўтказилган тадқиқотлар натижаси ҳам шуни кўрсатди. Мутахассислар сўнгги 40 йил ичида антигистаминли воситалар билан боғлиқ илмий ишларни таҳлил қилишди.
Маълум бўлишича, узоқ муддатда гистамин фаоллигини блоклаш тестостерон ишлаб чиқарилишига салбий таъсир қилади. Шунингдек, сперматозоидлар шаклини ўзгартириши, уларнинг фаоллигини пасайиши ва эякулятсияда уларнинг сонини камайтириш мумкин. Салбий таъсир нима ҳисобига ишлаб чиқарилганини олимлар ҳозирча айта олмайди.
Жиғилдон қайнашига қарши препаратлар ҳам зарарли. Олти ойдан кўпроқ вақт давомида “Прилосек” ва “Превацид” каби дориларни қабул қилган 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган эркаклар бундай таблеткалардан фойдаланмаган эркакларга нисбатан сперма сифатининг уч баравар пасайишига дуч келишади. Бу Эразм университети олимлари томонидан аниқланди.
Юқоридаги препаратлар протонли насос ингибиторлари синфига тегишли. Улар ошқозонда кислота концентрациясини пасайтиради. Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, протонли насос ингибиторлари юрак хуружлари ва инсульт хавфини оширади. Бундан ташқари, улар буйраклар учун хавфли.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, 6 ойдан кўпроқ вақт давомида жиғилдон қайнашига қарши дориларни истеъмол қилган кучли жинс вакилларида сперматозоидлар жуда кам. Бундан ташқари, улар тухум-ҳужайраларни уруғлантиришга қодир эмас, чунки ҳаракатчанлиги ҳам жуда паст. Олимларнинг тахмин қилишича, препаратлар сперма меъёрда ҳосил бўлиши учун зарур бўлган В витамини етишмовчилигини келтириб чиқариши мумкин.
Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее