Маълумки, оилали жуфтликларнинг 15 фоизи эр-хотиндан бирининг фертиллилик билан боғлиқ муаммоси туфайли фарзандли бўла олмайди, деб хабар беради "Утро.РУ". Муаммо шундаки, шифокорлар баъзан бепуштлик сабабини аниқлай олмайдилар. Яқинда тадқиқотчилар диабет ва эркаклар фертиллиги (ота бўла олиш қобилияти) пасайиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди.
Маълум бўлишича, таҳлил репродуктив клиникаларга мурожаат қилган тахминан 750 нафар эркакка доир маълумотлари бўйича ўтказилган. Шундай қилиб, бу эркаклар юрак ва қон томир касалликларига чалинган эди. Шу сабабли бепуштлик ривожланишида одатий ҳолдир. Аммо диабетнинг 2-тоифаси мавжудлиги ёки йўқлиги фарзандли бўлиш эҳтимолига таъсир қилди.
Бепушт эркакларнинг тахминан 15 фоизида бир вақтнинг ўзида диабет олди касаллиги мавжуд, лекин ўзлари унинг ривожланишини билишмаган. Қондаги қанд моддасини тартибга солиш билан боғлиқ муаммолар сперма сифатининг пасайиши ва тестостерон даражасининг пасайиши билан бирга кечади. Умуман олганда, ҳар олтинчи бемор қандли диабетга чалинган ёки қондаги глюкоза ва инсулин хавфли даражага кўтарилган диабетгача бўлган ҳолатда бўлган.
 
 
 
Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее