"Новости Mail.RU" хабар беришича , Оксфорд университети олимлари тестостерон даражасиининг ҳаддан ортиқ кўтарилиши зарарли эканлигини аниқлашди. Тадқиқот 182,000 дан ортиқ эркак ва 122,000 аёлларда ўтказилди. Улардан 7 йил давомида 9500 дан ортиқ эркак ва 5500 дан зиёд аёл саратон касаллигига чалинган.
Маълум бўлишича, эркаклар қонида эркин (фаол) тестостерон даражаси қанча юқори бўлса, тери саратон касаллиги хавфи шунчалик юқори бўлади. Шундай қилиб, бу гормон даражасининг 50 пикомоль/литрга ортиши касаллик пайдо бўлиши хавфини 35 фоизга оширади.
Бундан ташқари, қонда гормон концентрациясининг пикомоль/литрга ортиши простата бези саратони хавфини 10% га оширади. Шунингдек, фаол ва бунга боғлиқ тестостерон даражасининг ортиши жигар саратонини ривожланиш эҳтимолини кучайтиради. Аёлларда юқори даражадаги эркин тестостерон кўкрак бези саратони хавфини оширади.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее