Мутахассисларнинг таъкидлашича, эркаклар организмида тестостерон даражаси фақат касалликлар туфайлигина пасаймайди. Шунингдек, бунга овқатланиш рациони ҳам таъсир қилади. Агар баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳаддан ташқари ошириб юборилса, эркак гормони даражаси пасаяди.

Улардан биринчиси — туз. Гарчи, умуман олганда, туз инсон организмига фойдали. Унинг таркибида натрий ва хлор мавжуд бўлиб, уларсиз танада сув-туз баланси бузилади. Натрий асаб тизими учун жуда зарур. У асаб импульсларини узатиш учун жавобгардир. Бундан ташқари, у қон плазмасининг керакли таркибий қисмидир. Хлор етишмаслиги жигар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки бу минерал сафро таркибига киради.

Эркак гормони учун энг зарарли маҳсулотлардан бири бу тозаланган шакар. У қондаги ортиқча глюкозани зарарсизлантириш учун организмни инсулин даражасини кўтаришга мажбур қилади. Шу туфайли тестостерон даражаси тушади. Агар организм ортиқча калорияларни сарфлашга ургурмаса, кейин улар ёғ кўринишида намоён бўлади.

Саноат кўринишида ишлаб чиқарилган гўштни ҳам меъёрида истеъмол қилиниши керак. Бундай маҳсулотларнинг таркиби кўпинча қушлар ва ҳайвонларнинг тезга етилишини рағбатлантирадиган ортиқча аёл гормонларини ўз ичига олади. Бундай товуқ, чўчқа гўшти ёки мол гўштини кўп истеъмол қилиш эркаклар соғлиғига зарар етказиши мумкин.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее