All for Joomla All for Webmasters

Простата бези эркаклар организмида жудаям катта ахамиятга эга. Шу сабабли простата бези эркаклар иккинчи юраги деб аталади. Простата безининг яллиғланиши тиббиётда простатит деб аталади. Простатит касаллиги эркаклар орасида сийдик-таносил аъзоларининг энг кўп учрайдиган касаллиги хисобланади. Мутахассисларнинг маьлумотларига кўра, 25 ёшдан ошган 80 фоиз эркаклар шу хасталикка чалиниши хакида айтиб ўтилган.

Инфекция простата безига сийдик чикариш канали оркали ва ковукда яллигланиш жараёни бўлганда юкорига кўтарилувчи йўл билан ўтиши мумкин. Аксарият холларда инфекция простата безига организмдаги сурункали яллигланиш учокларидан (фурункул, карбункул, ангина, гайморит) гематоген (кон оркали) йўл билан тушади. Простата безининг суюклиги бактерицид(бактерияларни ўлдириш) хусусиятга эга шу боис безда яллигланиш жараёни пайдо бўлиши учун инфекция киришидан ташкари вена кон томирларида веноз димланиш ва простата бези суюклигининг димланиши каби мойиллик омиллар зарур. Улар совуқ қотганда, қабзиятда, спиртли ичимликларни кўп истемол килганда, узок вакт жинсий муносабатдан сакланиш, ўтирган холатда узок муддат ишлаш, кам харакат хаёт тарзида, (масалан, автотранспорт хайдовчилари ва б.) пайдо бўлади.

Юкоридаги айтиб ўтилган касаллик келиб чиқишига мойилик қилувчи жараёнлар простата безида қон айланиши бузилишига олиб келиб микробни безнинг ичига кириб келишини осонлаштиради. Простатитни кўпинча ичак таёкчаси, стафилококк, стрептококк бактериялари кўзгатади. Хозирги пайтда жинсий алока билан юкувчи касалликларнинг “янги” авлоди яьни уреаплазма, хламидия, цитомегаловирус, микоплазма, одам папиллома вируси, токсоплазмозларнинг купайиши кузатилмокда. Бу хасталиклар яширин кечувчи инфекциялар хисобланиб, купинча улар жинсий аьзоларни яллигланишига олиб келади. Бу инфекциялар дастлаб эркаклар сийдик чикариш каналида яллигланишни яъни уретрит касаллигини келтириб чикаради. Баъзи кишилар уретрит касаллигини тулик даволамасдан юрадилар бу эса инфекцияни сийдик чикариш каналидан простата безини ичига кириб боришига олиб келади. Касаллик уткир ва сурункали простатит киринишида намоён булади. Касалликнинг ўткир хилида тана хароратининг кўтарилиши чот оралигида, тугри ичакда ва ков устида огрик пайдо булиб, организмнинг умумий захарланиш аломатлари: лохаслик, кунгил айниши, иштаханинг йуколиши, баъзан қайт қилиш билан кечади. Айрим пайтларда беморларни тез-тез пешоб қилиш безовта килади. Айрим холатларда пешоб чиқиши тухтаб колиши хам мумкин.

Касалликнинг сурункали куриниши беморларни безовта килмаган холда бошланади. Простатит касаллигининг аломатлари жуда куп, бирок унинг илк белгиларнинг айримларини ўз вақтида илғаш қийин. Асосий белгиларидан бири оғрик хисси булиб, купинча у бемор тинч, осойишта бўлган пайтда пайдо бўлади. Оғрик асосан, моякларда, ковук устида ва бел сохасида булади. Кўпгина холларда простатит радикулит билан аралаш кечганлиги сабабли белдаги оғриқнинг кетиши анча мушкулдир. Агар яллиғланиш жараёни қўшни аъзолар, уруғ дўмбоқчаси ёхуд пешоб чиқарув каналига ўтса, сийишнинг оғриқли кечиши хам кузатилади. Жинсий қўзғалиш ва уруғ чиқиш пайтида хам оғриқ хисси кузатилиши мумкин.

Энг кўп учрайдиган асосий белгиларидан яна бири пешоб чикариш жараёнидаги патологик ўзгаришдир. Беморларда тез-тез ва бироз кийналиброқ пешоб отилиб чиқишидаги шиддатнинг сусайиши хамда нимадир томчилагандек холат кузатилади. Касалликнинг умумий белгилари жуда кўп булиб, жиззакилик, уйку бузилиши, бехоллик, иш қобилиятининг пасайииши, чанқаш, оғиз қуриши шулар сирасига киради. Вақт ўтиши билан беморларда жинсий кувватни сусайиши, уруғ тез тукилиши кузатила бошлайди. Шунинг хисобига беморда юкоридаги айтиб ўтилган асаб билан боғлиқ шикоятлар авжига чиқади. Бундай пайтларда беморлар жуда асабийлашадилар, бу холат баъзан оиладаги турли хил келишмовчиликларга олиб келиши мумкин.

Простатитни ўткир холати кузатилганда беморлар дархол шифокорларга мурожат этса, лекин сурункали билан оғриган беморлар кўпинча ўз холича уй шароитида даволанишни макул куришади. Сурункали простатит қузиши қайта–қайта кузатилганда простата безидаги яллиғланиш жараёнлари авжига олишни бошлайди. Шунинг хисобига бу касалликнинг асоратлари келиб чикади. Кўпинча бу асоратларга уруғ пуфагининг яллиғланиши (везикулит), мояк ва мояк ортиғининг яллиғланиши (орхоэпидидимит) билан намоён бўлади. Охир оқибат бу асоратлар жинсий ожизлик ва эркаклик бепуштлигига олиб келиши мумкин. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бундай холатларни тўғри аниклаш учун, албатта, мутахассис шифокор кабулида бўлииш зарур.

Автор: Бунёд Ходжабаев томонидан тиббий адабиётлардан фойдаланган холда таржима қилинди
"Андролог и Я" клиникаси Уролог-андрологи

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее