ЭРКАКЛАР УЧУН ВИАГРА ПРЕПАРАТИ ЎРНИГА АНОР ШАРБАТИ
- 3980
Олимлар эркакларнинг жинсий хоҳиш-истагини ҳақиқий мўъжизага айлантира оладиган ва ҳатто Виагра препарати ўрнини босадиган табиий маҳсулоти топишди. Анорнинг шарбатида шундай таъсирчан хусусиятлар борлиги маълум бўлди.
Эксперимент текширувида 58 нафар кўнгилли иштирок этди. Икки ҳафта давомида мутахассислар кўнгиллиларнинг саломатлиги ҳолати бўйича кўрсаткичларини диққат билан кузатиб боришди, шу билан бирга, улар ҳар куни маълум миқдорда табиий анор шарбатини истеъмол қилишди.
Тадқиқот натижалари кутилмаган бўлиб чиқди: агар эксперимент бошида эркаклар қонида тестостерон даражаси тахминан 16 фоизни ташкил этган бўлса, 14 кундан кейин у истисносиз барча иштирокчиларда икки баравар кўпайди. Ушбу ўзига хос янгилик олимларни соф анор шарбати Виагра препаратининг ўрнини босиш хусусиятига эга ва эркаклик қувватини яхшилайди деган фикрга олиб келди.
Қизиғи шундаки, ёш жиҳатидаги фарқлар ҳам эркаклар соғлиғида ижобий силжишларга ҳеч қандай халақит бермади. Масалан, энг кекса кўнгилли 64 ёшда ва унга анор шарбати бошқаларникига ўхшаш таъсир қилган. Бундан ташқари, тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, анор шарбати туайли экспериментнинг барча иштирокчиларида саломатлик бўйича бошқа кўрсаткичлар ҳам яхшиланди. Масалан, улардан кўпчилигида аввалгига қараганда яхшироқ ухлашни бошлади, арзимас нарсадан асабийлашдан халос бўлишди ва руҳий ҳолати барқарорлашаётганини қайд этилди.