Кўпинча одамлар презервативлардан нотўғри фойдаланадилар ва бу аллақачон глобал миқёсдаги муаммога айланган. 20 мамлакатдан узоқ муддатли тадқиқот ўтказиш учун бирлашган олимлар шундай хулосага келишди: одамлар презервативлардан қандай қилиб тўғри фойдаланишни билишмайди.
Бу нафақат ривожланаётган мамлакатлар, балки иқтисодий ривожланган мамлакатлар учун ҳам хосдир. Презервативдан фойдаланишда энг кўп учрайдиган хатолар уни нотўғри томонини кийдириш, шунингдек, бутун жинсий алоқа давомида тўлиқ фойдаланмаслик ҳисобланади.
Айнан шу сабабли презервативлар жинсий йўл билан юқадиган касалликлардан ишончли ҳимоя қила олмайди ва ОИВ профилактикаси чораси сифатида тўлиқ ишлатилмайди. Шунингдек, улар режадан ташқари ҳомиладорлик ҳолатларини тўлиқ камайтирмайди.
Тадқиқотчилар одамларни презервативдан фойдаланишга жиддий муносабатда бўлишга чақиришади, чунки уни нотўғри ишлатиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее