Америкалик мутахассислар инсон мияси узлуксиз ривожланиб бориши ва 50 ёшга етганда ўз фаоллигининг энг юқори чўққисига чиқишини исботлашга муваффақ бўлишди.

Илгари мия фаолиятининг энг юқори чўққиси 20 ёшдан 25 ёшгача бўлган вақтга тўғри келади, деб ҳисоблаш қабул қилинганди, эндиликда Массачусетс технология институти олимлари бу фикрни рад этишган. Олимларнинг сўзларига кўра, миянинг барча қисмлари бир вақтнинг ўзида юқори даражадаги ақлий фаолликни ушлаб туришга қодир эмас, маълум бир ёшда уларнинг баъзилари яхшироқ ишлайди, бошқалари эса ёмонроқ.

Масалан, бошқа одамлар билан муносабатда эмоциональ сезгирликни мукаммал даражада эгаллаш қобилияти одамда бор-йўғи 40-50 ёшида рўй беради, баъзилари эса 70 ёшида ақлий қобилиятларини муваффақиятли ривожлантиради.

Бундай хулосаларга келиш учун мутахассислар узоқ муддатли тадқиқот ўтказишди, унда турли ёшдаги уч миллион кўнгиллилар иштирок этди. Олимлар уларнинг креатив қобилиятини баҳолаш жараёнида иштирокчилардан бажариши учун атиги бир неча дақиқа вақт сарфлайдиган баъзи тестлардан ўтишни сўрашди.

Натижада одам миясининг функциялари йигирма ёшга қараганда анча кейинроқ фаоллик чўққисига чиқиши ва ақлий фаолиятнинг айрим соҳаларида қариш жараёни бу қобилиятга деярли ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги аниқланди.

Top
Информация предоставляется исключительно в справочных целях. Не занимайтесь самолечением. При первых признаках заболевания обратитесь к врачу Подробнее